|
Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги "Uzvneshtrans" транспорт-экспедиторлик ташқи иқтисодий қўшма корхонаси Ўзбекистон транспорт-экспедиторлик соҳасининг етакчиларидан бири ҳисобланади.
"Uzvneshtrans" компанияси 1991 йилда ташкил топган. 19 йил давомида биз ўз ишбилармон обрўмизни кўтариб келяпмиз, ўз ишимизга масъулият билан қараб, келажакка ишонч билан назар ташлаяпмиз.
Компания фаолиятининг асосий йўналишлари: Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий юкларига транспорт экспедиторлик ҳизматларини тақдим этиш, логистика хизматларини, ҳамда юкларни суғурталаш, етказиб бериш ва сақлаш хизматларини тақдим этиш. Ҳар йилда “Uzvneshtrans” 1.5 млн. тонна ҳажмида экспорт-импорт юқларини етказиб беради. Компания томонидан ташиладиган юкларнинг номенклатураси: пахта толаси, линт, буғдой, ун, минерал ўғитлар, рангли металлар, нефт маҳсулотлари, саноат жиҳозлари, механизмлар ва бошқа маҳсулотлар.
Компаниянинг муваффақиятли фаолиятини белгиловчи омиллар: Республика ташқи иқтисодий юкларини халқаро миқёсда ташишда катта тажриба; Молиявий барқарорлик; Транспорт экспедицияси ва логистика соҳасида малакали мутахассислар мавжудлиги.
Бизнинг мақсадимиз – экспорт-импорт ва транзит юкларни темир йўл, денгиз ва автоулов транспорти билан ташишни ташкиллаштиришда буюртмачи эҳтиёжларини тўлиқ ва сифатли қондиришдир.
Сайтимизда Сиз барча зарур маълумотларни топасиз ва юкларингизни ташиш жараёнини ташкиллаштириш учун зарур ҳужжатлар ва қоидалар рўйхати билан танишиб чиқишингиз мумкин.
Агар сайтимиз саҳифаларида керакли маълумотларни топа олмасангиз, Сиз доимо менеджерларимизга телефон/факс ёки электрон почта орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
|
|
Батафсил...
|
|
|
|
|